НОВВОЙ
Tasnif: Бу от асли 'хамирга маълум шакл бериб тандирда, печда
пишириладиган емак' маъносини англатадиган тожикча нон оти билан (ТжРС, 273; ЎТИЛ, I, 510) 'нимадир кўп, мўл' маъносини англатадиган бой сифатидан (ЎТИЛ, I, 126: бой I 3) тузилган бўлиб, ўзбек сўзлашув тилида олдин бой қисми бошланишидаги б товуши в товушига (Тожик тили луғатига шундай шакли киритилган: ТжРС, 273), кейин шу в товушининг
таъсирида нон оти охиридаги н товуши ҳам в товушига алмаштирилган; ана шу сўзлашув тили шакли адабий тил шакли деб белгиланган (ЎТИЛ, I, 506) .