O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙОВ

Tasnif: ’қарши киши’, ’душман’. Ё в н и аяган яра ер, калтатини сара ер (Мақол). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўз асли йағы тарзида талаффуз қилинган (ПДП, 383; Девон, III, 31; ТРС, 659); кейинчалик ы унлиси талаффуз қилинмай қўйган (ССТТН, II, 332), ғ ундоши в ундошига (ЭСТЯ, IV, 55), ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган: йағы > йағ > йав > йâв.