ОБИ-РАВОН
Tasnif: Бу от 'сув' маъносини англатадиган об оти ва (ТжРС,279) -и изофасини қўшиб, тожикча 'юр-', 'ок-' маъносини англатадиган
рафтан феълининг (ТжРС, 322) рав ҳозирги замон асосига (ТжРС, 317) -он қўшимчасини (ТжРС, 543) қўшиб ҳосил қилиниб, 'оқадиган' маъносини англатувчи равон сифатидан тузилган оби равон бирикмаси бўлиб (ТжРС, 317: оби равон), ўзбек тилида бирикма қисмлари орасига чизиқча ёзилади;
'оқар сув' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 516).