ОБИ-ТАОМ
Tasnif: Бу от 'сув' маъносини англатадиган тожикча об отини
(ТжРС, 279) у боғламаси орқали 'еб-ичиладиган овқат' маъносини англатадиган арабча таом отига (АРС, 474) боғлаб тузилган бўлиб (ТжРС, 279: обу таом), ўзбек тилида у боғламаси -и изофасига алмаштирилган;
'суюқ-қуюқ овқатлар' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 516).