ОБИ-ҲАВО
Tasnif: Бу от тожик тилида 'сув' маъносини англатадиган об
отини (ТжРС, 279) у боғламаси оркали 'Ер атрофини қоплаб турувчи асосан азот ва кислороддан иборат модда' маъносини англатадиган арабча ҳаво отига (АРС, 862) боғлаб тузилган жуфт от бўлиб (ТжРС, 279: обу
ҳаво), ўзбек тилида у боғламаси -и изофасига алмаштирилган;
'атмосферанинг холати' (климат) маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 516). ’