ОБРАҲА
Tasnif: Бу от тожик тилида 'сув' маъносини англатадиган об оти
билан (ТжРС, 279) 'йўл' маъносини англатадиган роҳ отидан (ТжРС, 328) тузилган оброҳ отига -а қўшимчасини (ТжРС, 453) қўшиб хосил қилинган; иккинчи бўғиндаги о товуши а товушига тожик тилининг ўзида алмашган (ТжРС, 280, 281); 'сув оқмай қолган ўзан' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 517).