![Print](/static/img/print.png)
ОГОҲ
Tasnif: Бу тожикча кесимлик 'хабардор' маъносини англатади (ТжРС,
283; ЎТИЛ, I, 519). Бу кесимликдан ўзбек тилида огоҳлантир- феъли, огоҳлантирши оти ясалган. Шоир Огаҳийнинг тахаллуси шу кесимликнинг огаҳ шаклига -ий қўшимчасини қўшиб ясалган. Сўзлашув тилида бу кесимлик огаҳ тарзида хам айтилади.