ОДАМЗОД
Tasnif: Бу от ПРСда [адами-зад] шаклида (12), ТжРСда одамизод
шаклида (283) келтирилган; асли 'биринчи пайдо бўлган киши' маъносини англатадиган арабча Одам отини (АРС, 29) -и изофасини кўшиб, 'наел' маъносини англатадиган тожикча зод оти билан (ТжРС, 156) боғлаб тузилган бўлиб, тожик тилида қўшиб ёзилади (ТжРС, 283); ўзбек тилида -и
изофаси ташланиб, қўшиб ёзилади; 'одам наели', 'инсон' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 520).