ОЛХЎРИ
Tasnif: Бу от тожик тилида ’мева' маъносини англатадиган олу отига
(ТжРС, 286) 'еб-ич-' маъносини англатадиган хўрдан феълининг (ТжРС, 434) хўр ҳозирги замон асосини қўшиб тузилган олхўр бирлигига -и қўшимчасини (ТжРС, 542) қўшиб хосил қилинган бўлиб, ўзбек тилига у товушини ташлаб олинган; 'данаги чўзинчоқ, эти кўкиш серсув мева'
маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 535). Бу отни ол(у) ва Ҳирот отларидан тузилган деб изоҳлаш ҳам мавжуд (ЎТИЛ, I, 535).