
ОФТОБ
Tasnif: Бу тожикча от 'қуёш' маъносини англатади (ПРС, 31; ТжРС,
291; ЎТИЛ, I, 550). Бу от таркибидаги тоб қисми 'иссиқлик', 'аланга', 'олов' маъносини англатиши аниқ (ТжРС, 395: тоб III), лекин оф қисмини аниқ изоҳлаб бўлмади. ТжРСда об оти изохданган мақола ичида обу тоб оти келтирилиб (279), ярқираш', 'гуллаб-яшнаш' маъноларини англатиши
айтилган, лекин шу изохлар асосида оф қисмини 'сув' маъносини
англатадиган об отига боғлаш калтис.