
ОШИФТА
Tasnif: Бу сифат 'ҳаяжонлан-', 'безовда бўл-', 'уял-' маъноларини
англатадиган тожикча ошуфтан феълининг (ТжРС, 292) ошуфт ўтган замон асосига -а қўшимчасини (ТжРС, 560) қўшиб ҳосил қилинган ўтган замон сифатдоши шакли бўлиб, ўзбек тилида бу сифат таркибидаги у товуши и товушига алмаштирилган; 'ҳаяжонланган', 'безовталанган', 'мафтун бўлиб колган' маъноларини англатади (ЎТИЛ, I, 555).