ОШХОНА
Tasnif: Бу тожикча от ош оти билан (к.) 'жой' маъносини
англатадиган хона отидан (к.) тузилган бўлиб, тожик тилида 'умумий овқатланиш биноси' маъносини (ТжРС, 292), ўзбек тилида 'хонадонда овқат пишириш учун махсус жихозланган хона' маъносини хам англатади (ЎТИЛ, I, 556).