ОШХЎР
Tasnif: Бу сифат тожикча ош отига (қ.) 'еб-ич-' маъносини
англатадиган хўрдан феълининг (ТжРС, 434) хўр хозирги замон асосини қўшиб ҳосил қилинган бўлиб (ТжРС, 292), 'паловни суйиб ва кўп ейдиган' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 557). Бу сифатдан ўзбек тилида ошхўрлик оти ясалган.