ОҚПАЛАК
Tasnif: Бу от ўзбекча оқ сифати билан 'қовун, бодринг каби полиз
ўсимликларининг ерда ёйилиб ўсадиган тана, шох ва барглари' маъносини англатадиган тожикча палак отидан (ТжРС, 296) тузилган бўлиб, 'ўсимликнинг баргларига оқиш доғлар тушириб сўлдирадиган ва қуритадиган касаллик (вилтнинг бир тури)' маъносини англатади (ЎТИЛ, I ,559).