ПАЗАНДА
Tasnif: Бу от 'пишир-' маъносини англатадиган тожикча пухтан
феълининг (ТжРС, 315) паз хозирги замон асосига (ТжРС, 295) -анда қўшимчасини (ТжРС, 561) қўшиб хосил қилинган хозирги замон сифатдоши шакли бўлиб, 'лазиз таомлар пиширадиган моҳир ошпаз' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 566). Бу отдан ўзбек тилида пазандалик мавҳум оти ясалган.