ПАЙШАНБА
Tasnif: Бу тожикча от 'беш' маъносини англатадиган панж
(панч) миқдор сони билан (ТжРС, 297) 'ҳафтанинг жумадан кейинги куни' маъносини англатадиган шанбе отидан (ТжРС, 451) тузилган бўлиб, ўзбек тилига нж (нч) товушларини й товушига, е(э) товушини а товушига алмаштириб олинган; 'хафтанинг жумадан олдинги куни' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 568).