O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙОЛЧИ

Tasnif: ’маълум даражада таъминлан-’. Шошган қиз эрга ё л ч и м а с (Мақол). Айрим туркий тиллардагина мавжуд бўлган бу феъл асли йалчы- тарзида талаффуз қилинган (ЭСТЯ, IV, 102), узбек тилида а унлиси â унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: йалчы- > йâлчи-. Бу феъл таркибида -чы қўшимчаси борлиги аниқ, лекин ясаш асосини аниқлаш қийин. Баъзи олимлар бу асосни қадимги туркий тилдаги ’ишҳақи’, ’мукофот’ маъносини англатган йал отига боғлайди (ЭСТЯ, IV, 102). Бизнингча, бу ерда ясаш асоси вазифасини қадимги туркий тилда мавжуд бўлиб, ’таъминлан-’ маъносини англатган йал- феъли бажарган бўлиши керак, шунда -чы қисми ’бироз’ маъносини ифодаловчи қўшимча бўлиб чиқади.