O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ПАРВАРДИГОР

Tasnif: Асосан парвардигори олам бирикмаси таркибида ишлатиладиган бу сифат 'ярат-', 'парвариш қил-' маъносини англатадиган тожикча парвардан феълининг (ТжРС, 298) парвард ўтган замон асосига -гор қўшимачасини (ТжРС, 542) қўшиб ҳосил қилинган; рдг товушларини айтишни енгиллаштириш учун тожик тилида дг товушлари оралигага и товуши киритилган; Оллога нисбат бериладиган сифатлардан бири бўлиб, 'яратувчи', 'парвариш қилувчи' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 572). '