O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ПАРВОНА I

Tasnif: Бу от 'уч-' маъносини англатадиган тожикча паридан феълининг (ТжРС, 299) пар ҳозирги замон асосига (ТжРС, 298) -вона қўшимчасини (ТжРС, 542) қўшиб хосил қилинган; 'шуъла атрофида айланиб учадиган тун капалаги' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 572). Бу от билан ўзбек тилида парвона бўя- феъли ҳосил қилиниб, 'мехрибонлик, хушомадгўйлик билан атрофида айлан-' маъносини англатади.