O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ПАРИЗОД

Tasnif: Бу тожикча сифатнинг қисми пари отига (к.), иккинчи қисми асли 'туғил-' маъносини англатадиган зоидан феълининг (ТжРС, 156) зоид ўтган замон асосига тенг; бу асос таркибидаги и товуши айтилмай қўйган; бу сифат яхлитлигича 'паридан тугилган' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 573). Паризод оти таркибидаги зод қисмини эркак кишининг атоқли отига кўшиладиган -зода қўшимчасидан фаркдаш лозим (ТжРС, 156).