O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ПАРРАНДА

Tasnif: Бу от 'уч-' маъносини англатадиган тожикча паридан феълининг (ТжРС, 299) пар хозирги замон асосига -анда хозирги замон сифатдоши қўшимчасини (ТжРС, 561) қўшиб хосил қилинган. Бу бирлик  ПРСда [паранде] шаклида (92), ТжРСда паранда (298) ва парранда шаклида келтирилиб (300), 'учадиган', 'куш' маъноларини англатиши айтилган; ўзбек тилига бу отнинг тожикча парранда шакли олинган. Бу от билан ўзбек тилида паррандачилик мавҳум оти ясалган.