ПАРХИШ:
Tasnif: Асосан пархиш қил- феъли таркибида ишлатиладиган бу от
асли 'бош томони ерга эгилган' маъносини англатувчи тожикча пару сифати билан (ТжРС, 301) 'ўз' маъносини англатадиган хеш бирлигидан (ТжРС, 422) тузилган бўлиб, ўзбек тилига пару қисми охиридаги у товушини ташлаб, хеш қисмидаги е(э) товушини и товушига алмаштириб олинган; 'ўсимликнинг узун шохини ерга кўмиб, учини нарирокдан чикариш йўли билан^ шу ўсимликнинг янги тупини ҳосил қилиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 576).