ПАРЧА I
Tasnif: Бу от ПРСда [парче] шаклида келтирилиб, 'мато','бўлак
(қисм)' маъноларини (86), ТжРСда порча шаклида келтирилиб, 'бўлак
(кисм)' маъносини (311) англатиши айтилган; ўзбек тилига тожикча шакли
таркибидаги о (а) товушини а товушига алмаштириб олинган; 'бутуннинг
бир қисми' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 576). Бу от билан ўзбек тилида
парчала- феъли ясалган, парча-парча, парча-пурча такрорлари тузилган.