O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ПАРҲЕЗ

Tasnif: Бу от ПРСда [паркиз] шаклида (93), ТжРСда парҳез шаклида (301) келтирилган; ўзбек тилига тожикча шакли олинган. Бу отнинг пар қисми 'учиб кет-' маъносини англатадиган тожикча паридан феълининг ҳозирги замон асосига тенг; лекин ҳез қисмига ТжРСда берилган изоҳ (504: 'жонсиз, куввати заиф ') бу отнинг маъносига тўгри келмайди. Бу отнинг иккинчи қисми асли 'бирор нарсага бўлган кучли, зўр истак, интилиш, қизиқиш' маъносини англатадиган арабча ҳирс оти (АРС, 166) бўлса керак. Бу отнинг таркибидаги р товушини ташлаш, с товушини з товушига алмаштириш билан форсча ҳиз шакли юзага келган; ҳиз шакли таркибидаги и товушини е (э) товушига алмаштириш билан тожикча ҳез шакли юзага келган. Парҳез оти 'кучли истак, интилишга берилмай, соғлигига зарарли таомлар ейишдан тийилиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 576). Бу от билан ўзбек тилида парҳез қил- феъли хосил қилинган.