O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ПАСТҚАМ

Tasnif: Бу сифат тожикча паст сифати билан (қ.) 'эгил-' маъносини англатадиган хамидан феълининг хам ҳозирги замон асосидан (ТжРС, 418) тузилган пастхам сифатига -й қўшимчасини (ТжРС, 542) қўшиб хосил қилинган бўлиб (ТжРС, 302: пастхамй), ўзбек тилига х товушини қ товушига алмаштириб, чўзиқ й товушини ташлаб олинган; 'чуқурроқ', 'ботиқ' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 578). Бу сифатдан ўзбек тилида пастқамлик оти ясалган.