
ЙОЛҒОН-ЙАШИҚ
Tasnif: ’сохта ва яширин’. Отабек Зайнабнинг ё л ғ о н - я ш и қ гаплар билан Кумуш юрагига ўт ёққанини пойқади (Абдулла Қодирий). Бу жуфт сифатнинг иккинчи қисми ўзбек тилида мустақил ишлатилмайди. Бу сифат қадимги туркий тилдаги ’ўзгалар назяридан холи бўл-’ маъносини англатган йаш— феълидан (Девон, III, 68; ДС, 246) -(ы)қ қўшимчаси билан ясалган; ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: йаш- + ық = йашық > йäшиқ.