O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ПАШША

Tasnif: Бу от ПРСда [паше] шаклида (96), ТжРСда пашша шаклида (303) келтирилиб, 'қўш парда канотли, узун мўйловли, танаси ингичка, қон сўрувчи майда хашарот (чивин)' маъносини англатиши айтилган. Ўзбек тилига бу от тожикча шаклида олиниб, ўзбек адабий тилида 'кўш парда қанотли, танаси думалоқ, асосан овкат қолдиқларини еб яшайдиган ҳашарот' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 581). Айрим ўзбек шеваларида пашша оти билан 'чивин', аксинча, чивин оти билан 'пашша' англатади.