ПАҲЛАВОН
Tasnif: Бу от ПРСда [паИлеван] шаклида (98), ТжРСда паҳлавон
шаклида (303) келтирилган; ўзбек тилига тожикча шакли олинган. Бу сифат асли 'ёнбош', 'куч', 'ботирлик' маъноларини англатадиган паҳлу (ПРС,98) отига 'қараш', 'сақлаш' маъносини ифодалайдиган -бон кўшимчасини (ТжРС, 542) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, кейинчалик у товуши а товушига, б товуши в товушига алмаштирилган. Ўзбек тилида бу сифатнинг паҳлавонлар кўплик шаклидан -ча қўшимчаси билан
паҳлавонларча равиши ҳосил қилинган. Бу от сўзлашув тилида полвон шаклида ҳам айтилади (ТжРС, 310; ЎТИЛ, I, 597).