O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ПЕЧАН

Tasnif: Бу сифат 'айлантир-' маъносини англатадиган тожикча печон(и)дан феълининг печон хозирги замон асосига (ТжРС, 304) тенг бўлиб, ўзбек тилида о (а) товуши а товушига алмаштирилган; 'ишни гапни ўринлатадиган' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 582). Бу сифатдан ўзбек тилида печанлик оти ҳосил қилинган.