O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙОМҒИР

Tasnif: ’томчи ҳолатидаги ёғин’. Ўтган булутдан ё м ғ и р кутма (Мақол). Бу от қадимги туркий тилда ’осмондан ёғин шаклида тушиб тур-’ маъносини англатган йағ- феълидан (ПДП, 383; Девон, III, 68; ДС, 223) -мур қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, IV, 57); қадимги туркий тилдаёқ ғм ундошлари ўрин алмашган (Девон, III, 45), ўзбек тилида а унлиси â унлисига, у унлиси и унлисига алмашган: йағ- + мур = йағмур > йамғур > йâмғир. Ўзбек тилининг айрим шеваларида бу сўз йағмур, йанғир тарзида ҳам талаффуз қилинади; йағмур тарзида талаффуз қилишда ундошлар ўрин алмашмайди; йанғир тарзида талаффуз қилишда эса ғм ундошлари ўрин алмашиб, м ундоши н ундошига алмашади.