ПИЛЛАПОЙА
Tasnif: Бу от пилла (к.) ва пойа қисмларидан тузилган; пилла
қисми 'поғона' маъносини англатиб, ПРСда [пелле] шаклида (96), ТжРСда пилла II шаклида келтирилган; форсча шаклидаги е (э) товушлари тожик тилида и товушларига алмаштирилган; натижада бу от пилла I оти билан шаклан бир хил бўлиб қолган. Пойа қисми эса 'оёқ' маъносини англатадиган по(й) оти (ТжРС, 308) ва -а қўшимчасидан (ТжРС, 543) иборат бўлиб, аввал пилла ва пой қисмлари бирлаштирилиб, кейин -а қўшимчаси қўшилган. Бу от 'нарвон ёки зинанинг оёқ қўйиб юқорига чиқиш ёки пастга тушиш боскичи, погонаси' маъносини англатади (ЎТИЛ,
I, 585).