O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ПОЙА

Tasnif: Бу от тожик тилида 'оёқ' маъносини англатадиган пой отига (ТжРС, 308,309) -а қўшимчасини (ТжРС, 543) қўшиб хосил қилинган бўлиб, тожик тилида 'курси, стол каби буюмларнинг оёғи’, 'ўсимликнинг танаси' маъноларини англатади (ТжРС, 311); ўзбек тилига тожик тилидан иккинчи маъноси билан олинган; кейин бошқа маъноларни англатиш учун ҳам ишлатила бошлаган (ЎТИЛ, I, 601).