O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ПОЙАБЗАЛ

Tasnif: Бу от тожикча пой оти билан (қ.) 'мансуб нарса' маъносини англатадиган тожикча афзол отидан (ТжРС34) тузилган; 'устунликка эга’ маъносини англатадиган арабча афзал сифати (ЎТИЛ, I, 63) таъсирида тожикча афзол оти таркибидаги о (а) товуши а товушига, бундан ташкари ф товуши б товушига алмаштирилган (ЎТИЛ, 1, 22: абзал). Пойабзал оти 'оёқ кийими' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 595). Изохли луғатда абзал сифати ва пойабзал оти таркибидаги шундай қисм арабча афзал сифати деб хато белгиланган.