ПОЙГАҲ
Tasnif: Бу от тожик тилида пой оти билан (қ.) 'жой' маъносини
англатадиган гоҳ отининг (ТжРС, 104) гаҳ шаклидан (ТжРС, 100) тузилган бўлиб, 'хонанинг эшик олди қисми', 'тўрнинг акси' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 595). Ўзбек сўзлашув тилида бу от пойгак шаклида ҳам айтилади.