O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ПОЙТАХТ

Tasnif: Бу от тожик тилида пой отини 'ост' маъноси билан 'ҳукмдор қабул маросимида ўтириши учун сарой тўрига ўрнатилган, махсус безатиб ишланган ҳашаматли ўриндиқ' маъносини англатадиган тахт отидан (ТжРС, 386) тузилган бўлиб (ТжРС, 309), 'давлатнинг бош шаҳри' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 596). Бу от асли [пай-е тахт] шаклига эга бўлиб (ПРС, 88), изофа бирикмасига тенг бўлган.