O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ПОСАНГИ

Tasnif: Бу тожикча от асли 'парчаланган нарсанинг бир бўлаги' маъносини англатадиган пора оти билан (ТжРС, 310) 'тош' маъносини англатадиган санг отидан (ТжРС, 339) тузилган бўлиб, тожик тилида пора оти охиридаги а товуши айтилмай кўйган (ТжРС, 310: порсанг); ўзбек тилига р товушини ташлаб, -и қўшимчасини (ТжРС, 543) қўшиб олинган бўлиб, 'тарози паллалари баланд-пастлигини текислаш учун ишлатиладиган нарса' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 599).