ПОЧА
Tasnif: Бу от ПРСда [паче] шаклида келтирилиб, 'оёқча', 'хайвон
оёғининг тиззасидан пастки қисми' маъносини (36), ТжРСда поча шаклида келтирилиб, хайвон оёғи' маъносини (311) англатиши айтилган; ўзбек тилига тожикча шакли олинган. Бу от ўзбек тилида 'шимнинг, шалварнинг тиззадан пастки қисми', 'стол, стулнинг оёғи' каби янги маъноларни англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, I, 600).