
ЙОНИ-ВЕРИ
Tasnif: ’яқин атроф’. Ёни — веримга қ а р а с а м, бизникилар йўқ, ҳамма кетиб қолибди (Шуҳрат). Жуфт сўз шаклида ёзиш одат тусига кирган бу сўзнинг биринчи қисми йâн оти ва -у боғловчисидан иборат бўлиб, асли йâн-у тарзида ёзиш лозим; бу ўринда -у боғловчиси -и талаффуз қилина бошлаганидан кейин йâн сўзига қўшилиб кетган. Бу жуфт сўзнинг иккинчи қисми бери сўзи бўлиб, бу сўз бошланишидаги б ундоши в ундошига алмашган: йâн-у бери > йâни- бери > йâни-вери. ЎТИЛга бу сўз ёни-вер шаклида хато киритилган (Луғат тузувчи вери қисми охиридаги и унлисини эгалик қўшимчаси деб тушуниб, ташлаб юборган).