O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

РАСО

Tasnif: Бу сифат асли 'етарли бўл-' маъносини англатадиган тожикча расидан феълининг (ТжРС, 321) рас хозирги замон асосига -о қўшимчасини (ТжРС, 543) қўшиб хосил қилинган бўлиб, 'ками йўқ', 'етарли даражада' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 616). Бу сифат сўзлашув тилида роса шаклида ишлатилиб, асосан 'ортиқ даражада' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 627).