РАҲБАР
Tasnif: Бу тожикча от роҳбар товуш шаклига эга бўлиб (ТжРС, 326),
ўзбек тилига о товушини а товушига алмаштириб олинган; 'йўл'
маъносини англатадиган роҳ отига (ТжРС, 328) 'олиб юр-' маъносини англатадиган бурдан феълининг (ТжРС, 85) бар хозирги замон асосини қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, асли 'йўл кўрсатувчи' маъносини англатган, кейинчалик шу маънодан ўсиб чиккан 'бошчилик килувчи' маъносини англата бошлаган (ЎТИЛ, I, 618).