O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

РАҲНАМО

Tasnif: Бу тожикча от роҳнамо товуш шаклига эга бўлиб (ТжРС, 328) , ўзбек тилига биринчи бўгиндаги о (а) товушини а товушига алмаштирилган раҳнамо шакли (ТжРС, 323) олинган; 'йўл' маъносини англатадиган рох отига (ТжРС, 328) 'кўрсат-' маъносини англатадиган намудан феълининг намо хозирги замон асосини (ТжРС, 257) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, 'йўлбошчи' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 618). Бу отдан ўзбек тилида раҳнамолик мавҳум оти ясалиб, раҳнамолик қил- феъли таркибида ишлатилади.