РИЙОКОР
Tasnif: Бу сифат 'мунофикона хатти-ҳаракат' маъносини
англатадиган арабча рийо отига (АРС, 281) тожикча -кор қўшимчасини (ТжРС, 542) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, 'мунофикона иш тутувчи', 'иккиюзламачи' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 624). Бу сифатдан ўзбек тилида рийокорлик мавхум оти ясалган.