O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

РИЗҚ-РЎЗ

Tasnif: Бу от асли 'яшаш учун зарур нарсалар' маъносини англатадиган арабча ризқ оти билан (АРС, 295) 'кун' маъносини англатадиган тожикча руз отидан тузилган ризқи рўз изофа бирикмасига тенг бўлиб (ТжРС, 325: ризқи рўзи), ўзбек тилига изофани ташлаб, бирикма қисмларини чизиқча билан ярим қўшиб ёзиб олинган; 'кундалик тирикчилик учун зарур озуқалар' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 625).