O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

РИШТА

Tasnif: Бу от ПРСда \решта\ шаклида (245), ТжРСда ришта шаклида (ТжРС, 326) келтирилган; ўзбек тилига тожик тилидаги шакли олинган; 'йигир-' маъносини англатадиган риштан феълининг ришт ўтган замон асосига (ТжРС, 326) -а қўшимчасини (ТжРС, 543) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, асли 'йигирилган ип' маъносини англатади; кейинчалик бу от 'тери остида пайдо бўладиган, ипга ўхшаш ингичка узун қурт' маъносини англатиш учун ишлатилган (ЎТИЛ, I, 625).