O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

РУЙИХОТИР

Tasnif: Бу от ТжРСда рўихотир шаклида келтирилган (330); 'юз' маъносини англатадиган рў отини -и изофаси орқали 'ўй-хаёл','эс' маъноларини англатадиган арабча хотир отига (АРС, 226) боғлаб тузилган тожикча изофа бирикмасига тенг бўлиб, тожик тилидаёк бу бирикма қисмлари қўшиб ёзиладиган бўлган (ТжРС, 330); ўзбек тилига рў оти руй шаклида олинган; 'андиша', 'юзига айтишни эп билмаслик' каби маънони англатади (ЎТИЛ, 1,631).