O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

РЎКАЧ

Tasnif: Рўкач қил- феъли таркибида ишлатиладиган бу от 'юз' маъносини англатадиган рў отига (ТжРС, 329) 'торт-' маъносини англатадиган кашидан феълининг каш хозирги замон асосини (ТжРС, 184) қўшиб хосил қилинган бўлиб, ўзбек тилида ш товуши ч товушига алмаштирилган. Бу феъл 'кишининг, сотиладиган молнинг яхши томонларини кўз-кўз қил-' маъносини англатади (ЎТИЛ, 1,631).