
САНЪАТШУНОС
Tasnif: Бу от 'бадиий ижод' маъносини англатадиган
арабча санъат отига (АРС, 446) 'ўрган-' маъносини англатадиган тожикча шинохтан феълининг шинос хозирги замон асосини (ТжРС, 458,457) қўшиб хосил қилинган; ўзбек тилида и товуши у товушига алмаштирилган; 'бирор санъат сохасини ўрганиш билан шуғулланадиган мутахассис' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 20). Бу отдан ўзбек тилида санъатшунослик мавхум оти ясалган.