O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

САРХИЛ

Tasnif: Бу сифат тожик тилида 'бош', 'энг яхши’ маъноларини ифодалайдиган cap- олд қўшимчасини (ТжРС, 343) 'тур' маъносини англатадиган хел отига (ТжРС, 421) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, ўзбек тилига э (е) товушини и товушига алмаштириб олинган; 'энг сараланган', 'энг яхшилари ажратиб олинган' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 25).