O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙОРИҚ

Tasnif: ’ёрилган’, ’дарз кетган’. Бозорда ё р и қ қовунларни ярим баҳосига сотиб юборишади. Бу сифат қадимги туркий тилда ’ажрат-’ маъносини англатган йа:р- феълининг йар- шаклидан -(у)қ қўшимчаси билан ясалган (ПДП, 385: йар-уқ; Девон, III, 22), кейинчалик у унлиси ы унлисига (ЭСТЯ, IV, 136), ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: йар- + уқ = йаруқ > йарық > йâриқ.