O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СЕРОБ

Tasnif: Бу бирлик тожик тилида 'мўл' маъносини ифодалайдиган сер- олд кўшимчасини (ТжРС, 353) 'сув' маъносини англатадиган об отига (ТжРС, 279) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, тожик тилида 'серсув' (мева), мўл-кўл (нарса) маъносини англатади (ТжРС, 354); ўзбек тилига 'мўл-кўл' (нарса) маъноси билан олинган (ЎТИЛ, II, 40). Бу равишдан ўзбек тилида серобгарчилик, серобчилик мавхум отлари ясалган.